Гильермо Лассо Эквадор президенти лавозимига киришди
Тадбиркор Гильермо Лассо Мендоза Эквадор президенти сифатида иш бошлади. Ҳукуматни топшириш маросими мамлакат миллий ассамблеяси биносида бўлиб ўтди.
Миллий оммавий ахборот воситалари томонидан намойиш этилаётган инаугурацияда 65 ёшли банкир ва сайловларнинг ўнг қанот етакчиси қасамёд қилди ва президентлик ҳукумати рамзлари - Президент камари ва "Миллий орден" занжирини қабул қилди.
Қонунчилик саройида, тор даврада бўлган тадбирда Лассо рафиқаси, қизи ва мамлакат ҳарбий раҳбарияти ҳамроҳлигида келди. Ҳукуматни қабул қилиш маросими Бразилия, Гаити, Доминикан Республикаси раҳбарлари ҳамда Испания қироли иштирокида ўтди.
Апрель ойида бўлиб ўтган сайловларнинг иккинчи босқичида ўнг қанот номзоди Лассо 52,36 фоиз, унинг рақиби - чап Альянс иттифоқи вакили Андрес Араус эса 47,64 фоиз овоз олди.
Лассо санитар ва иқтисодий инқироз пайтда ўз лавозимига киришади. бундай вазиятда янги президент парламент қўллаб-қувватлашидан маҳрум, чунки унинг тарафдорлари 137 ўриндан атиги 12 тасини эгаллаган.
Гилермо Лассо ўзининг биринчи матбуот анжуманида коррупцияни йўқ қилишга ва аҳолини COVID-19 га қарши эмлашга киришишини билдирди. У сиёсий рақибларини таъқиб қилмаслиги, суд ва прокуратура мустақиллиги, ахборот олиш, танқид ва тергов масалаларида оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини таъминлашга ваъда берди.