“Гиннеснинг рекордлар китоби”га кирган ғалати шахсий коллекциячилар

Кўпчилик одамлар саёҳатлар ёки қизиқарли воқеаларни эслатиб турадиган сувенир, жевак (соат занжирлари), ҳайкалча ва ҳоказоларни эсдалик учун олиб қўйишни яхши кўради. Орамизда ҳаттоки, шоколадини еб, қутисини жавонга териб қўядиганлар ҳам йўқ эмас. Баъзилар буни шу қадар ошириб юборадики, уларга қараб бу “қатъиятлилиги” учун одамлар улар ақлдан озганми, деб шубҳа билан қарайди. Қуйида ана шундай ғалати коллекциялари билан рекорд ўрнатган кишилар ҳақида сўз юритилади.

Самолёт гигиена қопчалари



Нидерландиялик Ник Вермёлен учун самолётда учиш унинг гигиена пакетчалар тўпламини кўпайтиришнинг бир усули ҳисобланади. Ҳаммаси Ник ва унинг дўсти ким кўпроқ қопча йиға олиши тўғрисида баҳслашганда бошланди. 1986 йилдан бошлаб йиққан коллекция 2012 йилда Вермёленнинг ғалабаси билан тугади ва НикГиннеснинг рекордлар китобига кирди. Ўша пайтда унинг самолёт гигиена қопчалари коллекцияси 6290 та пакетни ўз ичига олган бўлиб, у уларни камида 200 мамлакатга қилган парвозлар пайтида тўплаган.

Кичик стулчалар



АҚШ фуқароси Барбара Хартсфилд энг катта мини-стуллар коллекциясига эга. 2008 йилда уларни ўн йил давомида йиққан 3000 та стулчалари бор эди! Бу ютуқ уни Гиннеснинг рекордлар китобига киритди.

Барбаранинг иштиёқи у психиатрия клиникасида ҳамшира бўлиб ишлаган ва ҳамширалик мавзуларида мақолалар ёзган даврида бошланган. Диққат-эътиборини жамлаб олиш учун у дастлаббитта кичкина стул ва қўғирчоқ сотиб олишга қарор қилди. Бошқа мини стулларни кўриб қолиб, уларни ҳам сотиб олди, тезда бу унинг севимли машғулотига айланди. 2009 йилда Хартсфилд ўзининг антиқа стуллар галереясини очди.

Машҳур кишилар сочи коллекцияси


Жон Резникофф сайёрадаги энг машҳур одамларнинг бошидан олинган энг катта соч тўпламига эга. Унинг тўпламида Бетховен, Мэрилин Монро, Элвис Пресли, Жон Кеннеди ва бошқаларнинг сочлари бор. Коллекция 1 миллион долларга суғурталанган. Жон бу ҳақиқий тарих” деб, ўз тўплами билан фахрланади.

Соатлар

Жек Шофф - вақт мухлиси. Унинг деворида дунёдаги энг катта соатлар тўплами жамланган. Кемасозлик заводида қувурчи бўлиб ишлаган Шофф 2003 йилда соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли уйда қолишга мажбур бўлди. Шунда у ўз соатлар коллекциясини йиға бошлади ва 2010 йилга келиб Жек 1509 та ишлайдигансоатлари билан “Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Пицца коробкалари

Одатда пицца буюртма қилган киши, уни завқ билан ейди, қутисини эса ташлайди. Фақатбруклинлик Скотт Винер эмас. У қутиларни ўз квартирасида йиғишни афзал кўради. 2013 йилда Скотт 595 та пицца қутисини йиғиб, жаҳон рекордини ўрнатди.

Қизиқ, унинг тўплами нимадан бошланган экан? 2008 йилда Исроилга қилган сафари чоғида Винер ўзи айтганидек, “энг бадиий пицца қутисини кўриб қолди. Ўшанда у бу коробкалар жуда қизиқарли бўлиши мумкинлигига тушуниб етди ва бутун дунё бўйлаб уларни тўплай бошлади.

“Безовта қилинмасин!”


Одатда бундай табличка меҳмонхоналарда меҳмонлар ходимларга хонани тозалаш керак эмаслиги ва уларни чалғитишга ҳожат йўқлигига ишора қилиб уни эшикка илиб қўлланилади.

Эҳтимол, Райнер Вайхерт сайёрадаги махфийликни сақлайдиган тахтачалар қийматини тушунадиган ягона одамдир. 2014 йилда у ушбу табличкаларсони бўйича жаҳон рекордчисига айланди. 1990 йилдан бери Райнер 188 та давлатга саёҳат қилган ва ҳар сафарда турли шакл ва дизайндаги “безовта қилманг” ёзувли табличкаларини тўплаб келган. Вайхертнинг 11 570 та турли дунё маданиятларини тасвирлайдиган яхши ифода этган шундай табличкалари бор.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.