Гўшт ва ўсимлик ёғини қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати узайтирилди

Солиқ кодексига киритилган қўшимча ва ўзгартишларга кўра, Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, соя данагини олиб кириш, шунингдек ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди. Олдин бу муддат 2022 йил 30 апрелгача эди.

Гўштни (мол, қўй гўшти), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек, уларни Ўзбекистонга олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди.

Товуқ гўшти, музлатилган балиқ ва тирик паррандаларга қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз 2022 йил 30 апрелгача этиб ўзгартиришсиз қолдирилди.