Ғоялари билан воқеаларни олдиндан башорат қилган ёзувчилар

Ёзувчиларнинг ғоялари жуда кўп, лекин ўз даврида улар ўзларининг жўшқин тасаввурларини фақатгина қоғозга туширишдан бошқа иложи йўқ эди. Бироқ, 50, 100 ёки ундан кўпроқ йил ўтгач, замонавий дунёда уларнинг ғоялари ҳақиқатга айланиб кетди. Биз фақат тахмин қилишимиз мумкин: бу башоратли китобларми ёки айёр ихлосмандлар уларда ёзилган ихтироларни моҳирлик билан ўзиники қилиб кўрсатяптими? 

Ушбу мақолада кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган ёзувчилар қилган башоратлар ҳақида сўз юритилади.

 Жюль Верн

Жюль Верн

“Машина одамни ютиб юбормагунча, одамлар машиналар ихтиро қилишда давом этади”.

Ёзувчининг кўплаб асарларида тасвирлаган ғоялар сонига қараб замонавий киши унинг вақт машинаси бўлган махфий хонаси ёки (эҳтимол) миясига доҳиёна ихтиролар генератори ўрнатилган бўлган, деб ўйлаши аниқ. Бўлмаса унинг романлари, қиссалари ва ҳикояларидаги самолётлар, акваланглар, видеотелефонлар, шунингдек, космик парвозлар ва электр двигатели каби нарсалар бўлишини яна қандай тушунтириш мумкин? Ёзувчи буларнинг барчаси ҳали мавжуд бўлмаган XIX асрнинг охирида яшаган.

Ўқиш учун тавсия этиладиган асарлар: “Ер марказига саёҳат», «Ердан Ойгача», «Сирли орол», «Денгиз остидаги 20 000 льё чуқурликда».

 Герберт Уэллс

Уэллс, Герберт Джордж — Википедия

Кўпинча тажрибадан устун турадиган ажойиб, ғайриоддий ғоялар аҳамиятсиз, аммо аниқ мулоҳазаларга қараганда одамлар устидан камроқ кучга эга”.

Мана, кимнинг ғоялари ўз давридан анча олдинда бўлган!  Даҳо ўзининг адабий ишларида телевидение, эскалаторлар, генетик тажрибалар, учар транспорт воситалари, лазер қуроллари, атом парчаланиши ва ҳатто атом бомбасини батафсил тасвирлаб берган. Шунингдек, Уэллс телефонлар келажакда  интернет ва компьютер функцияларини бирлаштирувчи биринчи рақамли воситага айланишини башорат қилган. Табиийки, Уэллс улар ҳақида билмасди, чунки у ўз асарларини XX асрнинг бошларида ёзган.

Ўқиш учун тавсия этиладиган асарлар: «Дунёнинг озод этилиши», «Ухлаган уйғонганда», «Вақт машинаси», «Кўринмас одам», «Оламлар уруши», «Доктор Моро ороли».

Артур Кларк

Планшетнинг қисқа муддатли хотира қурилмасини ёқиб, у экраннинг кейинги саҳифасидаги тасвирга тўхталди, сарлавҳаларни тез-тез ўтказиб юбориб, ўзини қизиқтирган мақолаларни белгилаб чиқди

Артур Кларк: Когда реальность подавляет, люди утешают себя мифами -  Российская газета

Аслида планшет тимсоли ҳурматли ва доно Стив Жобсдан анча олдин, Артур Кларк томонидан 1968 йилда нашр этилган “2001 йил: Космик Одиссея” асарида батафсил тасвирланган. Шунингдек, Кларк, онлайн ўйинлардаги умумий асовликни олдиндан башорат қилган, гарчи унинг даврида виртуаллик тушунчаси умуман йўқ эди. Лекин бу муаллифни ўз китобларида бугунги кунда биз интернет деб атайдиган нарсани тавсифлашига тўсқинлик қилмади. Кларк радар ва объектлар жойлашувини кузата олиш ғоясини биринчи марта 1945 йилда илгари сурган.

Ўқиш учунтавсия этиладиган асарлар:«2001 йил: Космик Одиссея”, «Шаҳар ва юлдузлар», «Рама билан учрашув».

Рэй Брэдбери

Брэдбери, Рэй — Википедия

 “Биз ерликлар буюклик ва гўзалликни йўқ қилиш инъомига эгамиз. Агар биз Мисрдаги Карнак ибодатхонаси харобалари орасида колбаса дўконини очмаган бўлсак, бунга фақатгина жойнинг одамлардан узоқда бўлгани ва у ерда савдони ривожлантира олмаслигимиз сабаб бўлади».

Яқинда (2012 йил) дунёмизни тарк этган Рэй Брэдбери ҳам жуда кўп нарсаларни башорат қилган. Масалан, 1950 йилда ёзувчи ўзининг “Майин ёмғир” ҳикоясида “ақлли уй” тушунчасини батафсил таърифлаб берган. Замонавий ижтимоий тармоқларнинг прототипи эса ёзувчи томонидан 1953 йилда тавсифланган - унинг тасаввурларида одамлар махсус телевизор ёрдамида масофадан туриб бир-бирлари билан мулоқот қилган.

Рэй Брэдбери китобларини қўлга олган киши унинг наушниклар, банкоматлар, текис экранли телевизорлар, виртуал реаллик хоналари, плеерлар ва ҳатто сунъий интеллектга эга автомобилларни ўйлаб топганининг гувоҳи бўлади.

Ўқиш учун тавсия этиладиган асарлар: “Фаренгейт бўйича 451 даража”, “Момақаймоқ шароби”, “Марс солномалари”.

 Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.

(Давоми бор)