Футбол, ЖЧ-2026 саралаши: БАА - Ўзбекистон. Бугун терма жамоамиз жаҳон чемпионатига йўлланма учун майдонга тушади
- 05.06.2025 09:57
- 375
- Спорт

Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган "БАА – Ўзбекистон" учрашуви юртдошларимиз учун муҳим баҳслардан бири ҳисобланади.
Ўйин Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.
Ушбу учрашувдаги дуранг ёки ғалаба терма жамоамизга жаҳон чемпионатига чиқиш йўлланмасини кафолатлайди.
Ўйинни австралиялик ФИФА рефериси Шон Эванс бошқариб боради, унга қанотларда ҳамюртлари Жорж Лакриндис ва Оуен Голдрик ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида Жонатан Баррейро, ВАРда эса Александр Кинг ишлайди.
Мазкур ўйинни ёритиш учун Ўзбекистондан ўндан ортиқ ОАВ вакиллари Бирлашган Араб амирликларига етиб боришган ва аллақачон жонли эфир учун тайёргарликларни бошлаб юборган. Жумладан, бугунги ўйин "Sport" ҳамда "Futbol" телеканаллари орқали жонли эфирда трансляция қилинади.