Ғойибдан товуш даҳшатли тўқнашувдан асраган эди

Фан ва санъат намояндалари таржимаи ҳолларида уларга “кимдир”янги қонунлар формулаларини ёки адабий асар матнларини ғойибдан “айтиб” тургани мисоллари кўп. Масалан, Вальтер Скотт кўзга кўринмас ёрдамчи иштирокида ўнлаб китоблар ёзган.

Машҳур диншунос Елена Блаватская ақлбовар қилмас, қисқа муддатда ғайриоддий ахборотлар жамланган “Докторина сирлари” ва “Фош этилган Илиада” китобларини ёзган. Ваҳоланки, у махсус маълумотга ёки бирор жойдан бундай ахборотларни олиш имкониятига эга бўлмаган.

Бундай мисоллар оз эмас. Кўзга кўринмас кучлар танлаган кишиларнинг айримлари таъкидлашларича, улар индивидуал характерга эга паст, ҳукмрон аниқ товушларни эшитади. Баъзан, бу эшитган кишини рўй берадиган кулфатлардан огоҳ қилган.

Таниқли швейцариялик теннисчи Марк Россет ғойибдан келган товушга қулоқ тутиб, 1988 йил 3 сентябрда “Нью-Йорк – Женева” рейсида учишдан воз кечган: “Боинг” Канаданинг Галифакс шаҳри яқинида қулаб тушган. Барча йўловчилар ва экипаж ҳалок бўлган.

Америкалик Паула Кеннерсон Айоводан тепалик қиялигидаги эгри-бугри йўллардан юқорилаб борарди. Машина орқа ўриндиғида унинг икки кичкинтойи ширингина ухлашарди. Тўсатдан аёлни хавотир босди. Радио ўз-ўзидан учди. Орқадан ўнг қулоғига кимнингдир овози эшитилди: “Агар тепаликдан йўлингда бошқа автомобиль келаётган бўлса, нима қиласан?”. Паула тезда рулни буриб йўл четига ўтди. Тепалик чўққисига етиб борганида рўпарасида катта фургон пайдо бўлди. Агар Паула тезда рулни бурмаганида даҳшатли тўқнашув содир бўлиши аниқ эди.

Қўрқувдан қалтираб қолган Паула ўзига келиш учун тўхтаб машинадан тушди. У сирли халоскорига огоҳлантиргани учун хаёлан минатдорчилик билдирди.

Бундай ҳодисалар нима? Аллоҳ инъом этган ички ҳиссиётми ёки шахсий халоскор фариштами? На фан, на тадқиқотлар бу саволларга ҳали жавоб топгани йўқ.

Т.Шомуродов тайёрлади.