Грузиянинг Сагарехо шаҳридаги отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Жумага ўтар кечаси Грузия армиясининг собиқ аскари Сагарехо шаҳрида ўз квартираси балконидан беш фуқарони автомат қуролдан отиб ташлади ва яна беш нафарини яралади, деб хабар тарқатган Грузия ИИВ.

Ички ишлар вазири Вахтанг Гомелаурининг журналистларга айтишича, ҳалок бўлганлар орасида жиноятчини зарарсизлантириш бўйича махсус операцияда иштирок этган полициячи ҳам бор.

"Жиноятнинг ўт очиш сабаблари ҳозирча номаълум. Биз жиноятчи 2021 йилгача Грузия армиясида хизмат қилгани, Афғонистондаги халқаро тинчликпарвар миссияда қатнашганини аниқладик", - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, полициячилар қотил уйи эшигини бузиб киришганида, у бошидан қон оққан, ҳаракатсиз ҳолатда топилган. Жиноятчининг жасади ёнидан граната ҳалқалари топилган ва сапёрлар чақирилган.

Грузия матбуотига кўра, ярадор фуқароларнинг аҳволи оғир, аммо барқарор.