Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
"Ўзгидромет" хабарига кўра, Сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво массаси кириб келади. Республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 14 апрель куни баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Иш ҳафтасининг охирига келиб, ҳарорат +29...+32 даражани ташкил этади. Ҳаво ҳарорати шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +35...+37 даражагача бўлади.
Республиканинг баъзи жойларида 11-14 апрель кунлари шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 10-11 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлади. Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин.
10-11 апрель куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.