Ҳафта ўртасида ҳарорат бироз пасаяди

"Ўзгидромет" хабарига кўра, янги иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Фақат 23-34 май кунлари республиканинг шарқий ҳудудларининг энг чекка қисмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қозоғистон ҳудуди устидаги жойлашган антициклоннинг таъсири ҳафта ўрталарида ҳарорат фонини бироз пасайтиради. Кундузги ҳаво ҳарорати +25...+30 даража атрофида бўлади.

Иш ҳафтасининг охирига келиб, ҳарорат яна +31...+33 даражагача кўтарилади. 23-24 май кунлари республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с.гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.