Ҳамма ҳам реставратор бўлавермайди

Исломда ҳайвонлар ва одамларнинг қиёфаси хуш кўрилмаганлиги сабабли бинолар ислими, арабий гулли безаклар ёки гириҳ каби геометрик безаклар билан безатилган. Гириҳ (форсча тугун) - бир нечта бир-бирининг устига чиқадиган геометрик шакллар-чизиқлар, кўпбурчаклар ва айланадан ҳосил бўлган мураккаб расм. Бу мураккаб математик панжарага ўхшаш шаклда кўринади. Исломда гириҳ фигураси дунёнинг тузилишини ифодалайди. Масжидлар ичида меҳроблар, имом намоздан олдин турган жой шундай нақш билан безатилган.

Фарго (форсчадан "циркуль") – бу гумбазлар, ярим гумбазлар, гумбазлар орасидаги бўшлиқлар, меҳроб жойи, пештоқларни безаш учун ишлатиладиган муқарнас безакларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган махсус восита. Унинг кўриниши билан муқарнас дуога кўтарилган кафтларга ўхшайди. Баъзи олимларнинг фикрича, улар жаннатнинг 7 қатламига қиёсланади, тепаси Аллоҳнинг тахти. Муқарнас безакларининг бир нечта турлари мавжуд. Улардан бири - ироқи.

Регистон мажмуасида жойлашган Тиллакори мадрасаси масжиди муқарнасининг безаги ўзининг гўзаллиги билан ҳайратланарли. Масжид ва мадрасаларни ганч услубида безаш билан шуғулланадиган уста реставратор Амрилла Нажмиддиновнинг таъкидлашича, ўтган асрнинг 70-йилларида Тиллакори масжидида катта ёнғин содир бўлган. Шунинг учун 5 сантиметр ва 25х25 сантиметр ўлчамдаги ғиштлар ёнғин туфайли шикастланган. Етиб келган ўт ўчирувчилар оловни сув билан ўчира бошлаган ва мадраса ғиштлари ёрилиб кетган. Ғиштларнинг шикастланган қисми олиб ташлангандан сўнг усталар тиклаш ишлари билан шуғулланишган. Масжидни тиклашда уста Иброҳим Шермуҳаммедов каби етакчи реставратор усталар иштирок этган.

Илгари реставраторлар безакда янгилик қилмаганлар, шунинг учун масжиднинг қадимий безаклари уста Анвар ва уста Амрилланинг юксак маҳорати ва истеъдоди туфайли асл шаклида қайта тикланган. Улар масжид гумбазини асл нақшлар билан безатган. Муқарнас безакларини қайта тиклашда реставратордан аниқ математик ҳисобни чуқур билиш талаб этилади.

Амрилла Нажмиддинов устози Усмон Асадов ҳақида ғурур билан ҳикоя қилар экан, шундай дейди: “Баъзи ота-оналар келиб, фарзандлари кўп ва узоқ вақт ўқиганига қарамай, натижа сезмаганликларидан шикоят қилишди. Бунга уста жавоб берди: “Агар сиз бедана остига 10 та тухум бостирсангиз, улардан 10 та жўжа чиқади, лекин фақат иккитаси сайрайди. Реставраторлик ишида ҳам шундай”.

Наргиза ШАРИПОВА,

Регистон ансамбли гид-экскурсоводи.