Ҳар куни давлатимизга хориждан кириб келган 500-600 нафар фуқаро карантинга олинмоқда
— Карантинда бўлган аҳолининг сони 80-90 минг атрофида бўлиб турибди, ўзгармаяпти. Агар карантин 14 кун бўлса, бу одамлар аллақачон кузатувдан чиққан бўлишлари керак эди-ку?! Нима сабабдан уларнинг сони ўзгаришсиз турибди?
Ушбу саволга бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков жавоб берди:
— Карантин эълон қилингандан кейин ҳам анча пайтгача ҳамюртларимиз чартер рейсларида олиб келинди.
Агар Сиз чегарамиз бутунлай ёпилган, деб ўйласангиз, бу хато фикр.
Негаки ҳар куни давлатимизга хориждан 500-600 наар фуқаро кириб келяпти (Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон орқали).
Уларнинг барчаси уюшган ҳолда карантинга жойлаштирилмоқда.
Карантин тадбирлари билан қамраб олинганлар кимлар:
➖ хорижий давлатлардан келиб янгидан қўшилаёганлар;
➖ касаллик чиқиши муносабати билан карантин муддати узайтирилган шахслар;
➖ беморларни даволаш жараёнида қатнашганлар;
➖ бемор ишлаган ишхонасида бирга ишловчилар;
➖ беморнинг уйида оила-аъзолари, яқин қариндошлари, мулоқотда бўлганлар;
➖ беморлар ташриф буюрган муассасалар ходимлари;
➖ эпидемик нохуш ҳудудларга бориб, юк олиб келиш билан шуғулланувчи шахслар.