"Hashar week 2020 – Z Avlod" лойиҳаси фаоллари Самарқандга келди
"Hashar week 2020 – Z Avlod" лойиҳаси умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг экологик маданиятини, соҳага бўлган бўлган қизиқишларини, масъулияти ва бурчини оширишга қаратилган лойиҳалардан бири ҳисобланади. Ундан кўзланган асосий мақсад - бу ўқувчиларнинг экология билан боғлиқ муаммолар моҳиятини англаб етиши, уларнинг фикрлари билан ўртоқлашиш, экологик масалаларни ҳал этишда бевосита иштирок этиши учун етарли имконият яратишдан иборат.
Муҳими, лойиҳа давомида умумтаълим мактаблари ўқувчиларида чиқиндиларни саралаш кўникмасини шакллантиришдир.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 12 февраь куни вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят ҳалқ таълими бошқармаси ҳамда "Hashar week 2020 – Z Avlod" лойиҳаси республика кўнгиллилар гуруҳи иштирокида Самарқанд шаҳрида жойлашган 58-45-69 ва 76-умумтаълим мактабларида экодарслар ташкил этилди.
Тадбирга мактабларнинг бошланғич ва юқори синф ўқувчилари қамраб олинди. Семинар-тренинг тарзида ўтказилган экодарсларда ўқувчиларга экологик маданият ва атроф-муҳит муҳофазаси юзасидан маълумотлар берилди. Ўз навбатида, ўқувчилар амалий машғулотларда иштирок этиб, уларнинг чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш, белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик борасида билим ва кўникмалари бойитилди.
Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.