Ҳашарнинг биринчи кунида 110 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этмоқда

Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрамини “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилаётган умумхалқ ҳашарининг биринчи кунида вилоятимизнинг 110 мингдан ортиқ фуқароси иштирок этмоқда. Уларнинг 65 мингдан зиёдини ёшлар ташкил этади.

Ҳашарга 900 га яқин техникалар жалб қилинган.

Ҳашарчилар байрамона кайфиятда, ғайрат билан ободонлаштириш ишларида иштирок этмоқда. Ариқ-зовурлар тозаланиб, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилмокда. Дарахтларга шакл берилиб, оқланмоқда.

— Мустақиллик байрамимиз олдидан ўтказилаётган ҳашарга ўз ҳиссамни қўшаётганимдан хурсандман, - дейди ЎЗИ Самарқанд филиали АТС-225 менежери Илёс Худойқулов. — Ходимларимиз билан кўтаринки кайфиятда идорамиз атрофини ободонлаштиряпмиз. Экин майдонларига ишлов бериб, дарахтларни оқлаш уларга шакл бериш ишларини олиб боряпмиз.

Тўлқин СИДДИҚОВ,

Бахтиёр МУСТАНОВ (фото)

"Zarnews.uz’’ сайти учун махсус.