Ҳайдовчи ухлаб қолиб, автомобиль бошқарувсиз қолди
- 02.09.2020 10:15
- 341
- Ҳодиса
Жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 12:18 ларда Навоий вилояти, Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Навоий-Зарафшон-Учқудудуқ” автомобиль йўлининг 85-86 километрлар оралиғида “Зарафшон-Навоий” йўналишида, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Е.Б. “Нексия” русумли автомобилни бошқараётиб, чарчоқ оқибатида ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган. Транспорт воситаси йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб ағдарилган.
Оқибатда “Нексия” русумли автомобиль йўловчиси 2010 йилда туғилган Г.Н. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқариб ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.