Ҳайвонот боғларидан қочишга муваффақ бўлган ҳайвонлар
Ширинхўр филча
Бу чинни дўконидаги фил, аниқроғи, нон дўконига кирган фил ҳақида.
1920 йилда Маврик лақабли бу узунтумшуқ ғуппа Москва ҳайвонот боғининг панжараларини бузиб, боши оққан томонга қараб кетган. Яқин атрофда жойлашган нонвойхонага етиб келгач, Маврик витринани синдириб, булочкалардан тўйиб еди. У яна нима бузғунчилик қилган бўларди, лекин кўп ўтмай зоопарк ходимлари қорни тўқ қочқинни уйига қайтаришди.
У шунчаки каруселда учмоқчи эди
Берлин ҳайвонхонасидаги Хуан лақабли Анд кўзойнакли айиқ топқирлиғи билан ажралиб турарди. 2004 йилда у тўсиқни синдириб ўтиб, ҳайвонот боғини айлана бошлади. Қўрқиб кетган меҳмонлар тарқаб кетишди, айиқ эса каруселга чиқишга қарор қилди. Хуанни тез ухлатиш учун етиб келган хизматкорлар уни қафасга қайтаришди. Айтганча, кўзойнакли айиқлар деярли вегетариандир, улар қутб ва жигарранг айиқлардан фарқли ўлароқ, одамлар учун хавфсиз.
Ўрганган кўнгил....
Сан-Диего зоологик паркидаги орангутан Кен Ален рецидивист-қочоқ ҳисобланади. У ҳаётида уч марта қочишга муваффақ бўлди. Ақлли примат ора-орада ўз биродарларига ишчилар қолдириб кетган темир лом ёки дарахт шохидан фойдаланиб, қафаслардаги дарвозаларни очишни ўргатди. Ҳайвонларнинг эркин миграцияси ҳайвонот боғи янги хавфсизлик чораларига 45 минг доллар сарфлангандан кейингини тўхтади.
Уюшган жиноий гуруҳ
2012 йилда Франкфурт яқинидаги "Сафари" ҳайвонот боғида учта кенгуру шов-шув сабабчиси бўлди. Газеталарнинг ёзишича, ҳайвонлар нафақат бирга қочиб кетишган, балки ўзларининг “шериклари” ёрдамидан фойдаланган. Парк директори ўринбосари Майкл Хоффманнинг айтишича, тулки ва ёввойи чўчқа халтали ҳайвонларнинг қочишига ёрдам берган. Кенгурулар тулки қазиган тешик орқали ўз тўсиқларини тарк этишди. "Сафари" деворларидан эса ҳайвонлар тўнғиз қазиган туннель бўйлаб ҳаракатланишган. Бироқ, кенгурулардан бири имиллаб боғда қолгани сабабли дарҳол қўлга олинди. Иккинчиси ҳам тезда ушланди. Учинчиси эса ўзини жуда эркин ҳис қилиб юрди, у вақти-вақти билан одамларнинг кўзига кўриниб турарди, лекин ҳеч қачон ушланмади.
Қизғанчиқ каркидон
Австралиядаги "Моарто" ҳайвонот боғидаги Сатара исмли каркидон олти йилдан бери яшаб, ўзи турган майдонча тўсиқ панжарасини йиқитиб, қочиб кетган. 18 ёшли каркидоннинг урғочиси ёш каркидон олдига кўчирилганда икки тонналик рашкчи каркидон ўзининг ҳис-туйғуларига дош бера олмади. Бироқ, бир кун ўтиб у қайтиб келди.
Илонни кўрмадингизми?
2011 йил 28 март. Нью-Йоркдаги "Бронкс" ҳайвонот боғида фавқулодда вазият: чақиши одамлар учун ҳалокатли бўлган Миср кобраси йўқолиб қолди. Ходимлар олти кун давомида илонни излашди, атрофдаги уйларнинг аҳолиси эса ухлаб ётишдан олдин тўшаклари остини текшириб кўрарди. Бир ҳафта ўтгач маълум бўлдики, бу вақт давомида кобра тозаловчиларга билдирмасдан сирғалиб чиқиб, ҳеч қаерга кетмасдан террариумнинг қоронғу бурчагида яшириниб ётган экан.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.