Ҳазрати Хизр мажмуаси атрофида ўткир тиғли пичоқ олиб юрган шахс аниқланди

Вилоят ҳудудида криминоген вазият барқарорлигини, жамоат хавфсизлигини сақлаш, жиноятчиликни камайтириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят ИИБ хавфсиз туризимни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” махсус тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Шунга қарамасдан, тадбир давомида Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида жойлашган Ҳазрати Хизр мажмуасида Пахтачи туманида истиқомат қилувчи, 1996 йилда туғилган В.Ш. ёнида инсон ҳаёти учун хавфли бўлган, ўткир тиғли ошхона пичоғини олиб юрганлиги аниқланиб, унга тегишли бўлган ошхона пичоғи вақтинча расмийлаштириб олинди.

Бундан ташқари, 20 нафардан зиёд маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар аниқланди. Шахси номаълум бўлган 2 шахс вақтинча реабилитация марказига жойлаштирилди.

Тадбирлар давомида Самарқанд шаҳридаги зиёратгоҳ ва тарихий обидалар атрофида жойлашган 200 дан ортиқ хонадонлар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар, меҳмонхоналар эгалари билан якка тартибда суҳбатлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Р.МУҚУМОВ,

Самарқанд вилояти ИИБ ХТТБ МТБ инспектори.