Ҳиндистон ҳам яқин ойларда 5G тармоғини ишга туширади
- 04.06.2019 15:04
- 41
- Хориж
Ҳиндистон коммуникация, электроника ва ахборот технологиялари вазири Рави Шанкар Прасад яқин ойларда Ҳиндистон 5G тармоғини ишга туширишни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.
"Яқин ойларда 5G тармоқ технологиясини синов тариқасида ишга туширамиз. Бу тармоқ, аввало, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида ишлатилади" деган вазир бугун India Today нашрига берган интервьюсида.
У 5G тармоғининг синов жараёнида Хитойнинг Huawei компанияси иштироки масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон ҳукумати 2020 йилда 5G тармоғини ишга тушириш ҳақида баёнот берган эди.