Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони кўпаймоқда, касалланганлар 29 миллиондан ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 173 миллион 674 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Шундан, 3 миллион 744 мингдан зиёд киши вафот этган (09.06.2021 йил Европа вақти билан соат 16:52 ҳолатига).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 333 823 янги ҳолати аниқланди. 8 662 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (10.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 174 миллион 425 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 758 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди. У ерда ЖССТ маълумотларига кўра, 33,056 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (29,089 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (16,984 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (5,615 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Туркия (5,300 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 13 739, Ҳиндистонда 92 596, Бразилияда 37 156, Францияда 4 700, Туркияда эса 6 609 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг маълумот беришича, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 212 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.