Ҳиндистонда тош йиғлайдиган қиз топилди

Ҳиндистон қишлоқларининг бирида одатдаги кўз ёшлари билан бирга танасидан шағалга ўхшаш майда тошчалар чиқадиган қиз топилди. 15 ёшли ўсмирнинг оиласи қизнинг бундай ҳолатидан ҳайратда бўлиб қолганини айтади.

Интернетда пайдо бўлган видеода қизнинг кўз қовоғида ғалати шиш ҳосил бўлганлигини, кўз қовоғи чаппа қайтарилганда, ундан кичик тошча чиқишини кўриш мумкин. Оилада бу каби 100 дан ортиқ видеолар мавжуд. Ахир, видео ёзувисиз ҳеч ким бундай касаллик борлигига ишонишни хоҳламади-да.

Ҳосил бўладиган нарсанинг қиз танасида ақлбовар қилмайдиган даражадаги тезликда шаклланиши шифокорларнинг саволлари жавобсиз қолаётгани билан изоҳланади. Таносил касалликлари тизимидаги шунга ўхшаш касаллик билан оғриган беморларда тошчалар йиллар давомида шаклланиши мумкин. Лекин ҳиндистонлик бу қизча танасидан ажралиб чиқадиган тошлар деярли ҳар ой “пишади”. Ажабланарлиси, янгилик эълон қилинганидан сўнг интернет фойдаланувчилари бу воқеага катта шубҳа билан муносабатда бўлишди.

Улар қизнинг ҳеч қандай касаллиги йўқлигини, унинг ота-онаси шунчаки эътибор жалб қилиш ва пул ишлаб қолиш ниятида вояга етмаган ўсмирнинг кўзларига тошларни тиқиштириб ташлашга мажбур қилганликда айблади. Интернет ҳамжамиятидан фарқли ўлароқ, оила яшаб келадиган қишлоқ аҳолиси бир неча вақт том маънода шок ҳолатда бўлиб қолди. Баъзи бир хурофотлилари эса ўспиринда Шайтон яшаши ёки унда даҳшатли бир лаънат борлигига ишонишади.

Баҳора тайёрлади.