Ҳиндистонда йўловчи ташиш самолёти ҳалокатга учради
- 08.08.2020 15:01
- 368
- Хориж
Ҳиндистонда йўловчи ташиш самолёти, Кожикоде шаҳри аэропорти учиш йўлагига қўнганидан сўнг, йўлакдан ташқарига чиқиб, бўлакларга бўлиниб кетди. Оқибатда учувчи ва бир қанча йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақида 7 август куни мамлакатнинг собиқ маданият ва туризм вазири ўзининг Твиттер саҳифасида хабар қилди.
Маҳаллий News 18 телеканали берган маълумотга кўра, Дубайдан келган Air India Express авиа компаниясига қарашли Boeing 737 ҳаво кемаси бортида 174 нафар йўловчи бўлган, шу қаторда ўн нафар ёш бола ва беш нафар экипаж аъзоси. Самолётнинг олд қисми ва учувчилар хонаси тўлиқ вайрон бўлган.
“Boeing 737 ҳаво кемасини Ҳиндистоннинг Кожикоде шаҳрида учраган ҳалокати туфайли қурбон бўлганлар сони 20 нафарга етди, 140 дан ортиқ одам жароҳатланди”, - маълум қилди 8 август куни Hindustan Times нашри.
Шунингдек, икки нафар учувчи ҳам ҳалок бўлган.
Дастлаб, 17 нафар қурбон бўлганлар ҳақида хабар берилган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа