Ҳиндларнинг махфий қуроли

Ҳинд афсоналарида маъбудлар ҳокими деб ҳисобланадиган Вишнунинг «Нараянастра» деган ғаройиб қуроли ҳақида ҳикоя қилинади. Бу қурол бир вақтнинг ўзида миллионта снаряд улоқтирадиган қурилмага эга бўлган.

Кауравамлар ва пандавамлар ўртасидаги жангда ушбу қуролни қўллангани ҳақида шундай ҳикоя қилинади: “Ниҳоят, махфий қурол - нараянлар жангга кирди. Ҳаво даҳшатли жағи очилган илонларни эслатувчи камон ўқлари билан қопланди. Худди устара каби ўткир қиррали темир шарлар ва дисклар пайдо бўлди. Пандавалар ушбу қуролни қайтаришга уринишди, бироқ харакатлар зое кетди.

Ҳар томондан кучайган тиғларга дош беролмаган Пандавалар қочишга тушди. Аммо самовий қуролдан қочиб қутулишнинг иложи йўқ эди. Уларнинг зарбасидан на ғорга, на уйга кириб яшириниш имконсиз эди. Камон ўқлари, шарлар, дискалар ўз қурбонларини таъқиб қилиб ер тишлатарди.

Қизиғи шундаки, снарядлар қуввати қаршилик кўрсатаётган душман сонига қараб ўзгаради. Бундан қочишнинг ягона йўли таслим бўлиш эди. Ажабланарлиси, урушда Нараянастрани фақат бир маротаба ишлатиш мумкин бўлган. Агар у яна ишлатиладиган бўлса, ўз армияси жангчиларига қирон келтирган.

***

Нур таратувчи каркидон

Ким билади, балки каркидонлар ҳақидаги афсоналарда жон бордир. 1663 йил Германияда каркидоннинг катта скелети топилди. Уни Гарса тоғи шимолида Кведлинбург яқинидаги оҳактош ғорида бошқа қазилма қолдиқлари орасидан топишди.

Бироқ топилма чириб бир уюм синиқ суякларга айланганди. Шунга қарамасдан узунлиги икки метр келадиган шох ва бош чаноқ бутун сақланиб қолганди.

Орадан юз йил ўтиб, Аинхорнхопда яна бир шундай скелет топилди. 1991 йилда таниқли австралиялик зоолог, Геттинген университети профессори Антел Фестетикс каркидонни ўз кўзи билан кўрганини маълум қилди. Гап шундаки, у Гарс тоғи массивида табиат ҳақида фильм олаётганида унга қараб югуриб келаётган каркидонни кўрган.

«Ундан нур таралар эди, каркидон ҳуркиб, сал бўлмаса мени йиқитиб кетаёзди. Кейин ғойиб бўлди. Афсонадаги эса бўлмаган гап», дейди кулиб зоолог.

Аммо бизнинг давримизда беозоргина яшаётган чинакам каркидон мавжуд. 2008 йилда Италияда бир шохли 10 ойлик косула - буғусимон жонивор аниқланди. Унинг пешонасида тўғри ўсган шохи бор эди. Айни пайтда у Пратодаги табиатни қўриқлаш марказида яшаяпти.

Т.Шомуродов тайёрлади.