Ҳиндулар қабиласининг сардорига айланган учувчи
Иккинчи жаҳон уруши даврида навбатдаги жанговар учишдан қайтиб келмаган ва бедарак йўқолган деб эълон қилинган учувчи Иван Даценко қиссаси.
Иван Даценконинг қутқариб қолиниши тўғрисидаги ҳикояни одатда афсонага йўйишади, чунки Совет Иттифоқи Қаҳрамони умрининг қолган қисмини чет элда ўтказганлиги ҳақида тўғридан-тўғри далиллар йўқ.
Урушда Иван ўзини жасур учувчи сифатида кўрсатди ва авиация эскадронига қўмондонлик қиларди.
Келиб чиқиши Украинанинг Полтава вилоятидан бўлган Даценко урушга 1941 йилнинг 22 июнидаёқ кириб борган, унинг ўлимининг расмий санаси эса 1944 йилнинг 10 апрель куни ҳисобланган.
Расмий ўлим гувоҳномасида Иван Даценко немислар томонидан босиб олинган Львов-2 темир йўл станцияси бомбардимон қилиниши пайтида вафот этганлиги айтилган.
Тасдиқланмаган тахминларга кўра эса учувчи ёнаётган самолётдан сакрашга муваффақ бўлган, шундан сўнг немисларга асирга тушган. Кўринишидан, йўлда у қочиб кетган ва қандайдир йўл билан Канадага бориб қолган.
Яна бир тахмин: Иван совет жосуси бўлиб, чинор баргли мамлакатида махфий хизмат топшириқларини бажариб келган.
Қандай бўлмасин, Иванни биринчи марта СССР маданияти кунларига бағишланган халқаро кўргазмада сўзга чиқиш учун Канадага юборилган ва резервациядаги маҳаллий ҳиндулар ҳаёти билан танишиш мақсадида экскурсия қилиш имконига эга бўлган эстрада раққоси Маҳмуд Эсанбаев топиб олган.
У ерда у қабила бошлиғининг украин ва рус тилларида таржимонсиз бемалол гаплашишини эшитиб, ҳайратда қолган. Ҳурматли “Олов тешар” раққосни ўз кулбасига олиб борган, уни зиёфат қилиб, украин халқ қўшиқларидан куйлаб берган. Самимий суҳбатда ҳиндулар сардори Иван Даценко эканлиги, у ўз ватани, Чернечий Яр қишлоғини жуда соғингани маълум бўлган.
Эсамбаев СССРга бу ғайриоддий янгилик билан қайтади. Черничий Яр қишлоғи аҳолиси унга ўз ватандоши тақдири тўғрисида маълумот олишга ҳаракат қилишганини, аммо маҳаллий ҳукумат аъзолари бу уринишларини тўхтатгани тўғрисида сўзлаб берган.
Канадалик ҳинду ва Полтава учувчиси битта шахс эканлигининг асосий далили Москва суд-тиббиёт эксперти Сергей Никитин фотосурат орқали иккала эркакнинг юз хусусиятлари (бурун, ияк чизиқлари оғиз ва қошлар йиллар давомида ўзгармайди) мос келишини тасдиқлаган.
Яна бир неча йилдан сўнг Иваннинг жияни уни топишга ҳаракат қилиб Россиянинг федерал каналларида узатиладиган “Жди меня” (Мени кутгил) кўрсатувига мурожаат қилади. Бироқ аниқ натижаларга эришишнинг иложи бўлмайди: Бу пайтда Маҳмуд Эсамбаев ҳам, Жон Маккомбер (Иваннинг канадалик паспортидаги исм шарифи) ҳам ҳаётдан кўз юмган эди. Иваннинг у ерда туғилган икки фарзанди ҳам топилмаган.
Ҳозирда Канададаги резервация тарқатиб юборилган, ҳиндулар эса мамлакатнинг турли қисмларига кўчиб кетишган.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.