Ҳоким ёрдамчилари расман ишга қабул қилиниб, фаолиятини бошлади
Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимининг 2022 йил 11 январдаги 5-7-0-F/22-сонли фармойиши қабул қилинди.
Мазкур фармойишга асосан, вилоятнинг 1120 та маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари тайинланади.
Ҳоким ёрдамчилари:
- маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш учун устувор равишда маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда фаолият олиб боради;
- республика вакиллари билан биргаликда ўзига бириктирилган маҳаллани ривожлантириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, ижросини таъминлайди;
- ажратилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторингни амалга оширади.
Шунингдек, фармойишда бошқарма, ташкилот ва идоралар, тижорат банклари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларига ҳоким ёрдамчилари лавозимига тайинланган ходимларнинг аввалги иш жойидаги лавозимини икки йилгача муддатга сақлаб қолиш, мазкур даврда ушбу лавозимга бошқа шахсларни муддатли меҳнат шартномаси асосида вақтинча ишга қабул қилиш тавсия этилган.
***
Қуйида Самарқанд вилояти ҳокимининг мазкур фармойиши ҳамда унинг иловалари орқали туман (шаҳар)лардаги маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари лавозимига тайинланганлар рўйхати билан танишишингиз мумкин.