Ҳоким ёрдамчилари Хитойда амалиёт ўтайди

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда "Chongqing" халқаро ҳамкорлик тренинг маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Унга кўра, юртимиз маҳаллаларидаги 9 минг 400 нафар ҳоким ёрдамчилари «Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш» мавзусида икки ҳафта мобайнида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олади.

Мазкур лойиҳанинг 2-босқичида 200 нафар ҳоким ёрдамчилари шу йилнинг куз ойларида Хитойда икки ҳафталик амалиёт ўтайди.

Мазкур амалиётни ўташ билан боғлиқ харажатлар "Chongqing" халқаро ҳамкорлик тренинг маркази томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилган.