Ҳозир: лицей ва коллеж ўқувчилари “Динамо”да беллашишмоқда (фотожамланма)

Вилоят фавқулодда вазиятлар, халқ таълими, ўрта ва махсус таълим бошқармаси, соғлиқни сақлаш бошқармалари, ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган мусобақада шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 16 та жамоа фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазасига оид савол-жавоблар, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, арқон ёрдамида махсус тугунлар тугиш ва улар ёрдамида баландликка кўтарилиш, дала шароитида чодир ёпиш ҳамда тўсиқлар оша югуриш шартлари бўйича беллашмоқда.