Ҳозир: Вилоятимиз мусиқали драма театри Туркиядан хабар қилади

Мазкур фестивалда иштирок этиш учун бугун 10 дан ортиқ давлатлардан театр жамоалари Конья шаҳрига ташриф буюришган.
Шу жумладан, Озарбайжон, Қозоғистон, Косово, Сербия, Италия, Истанбул, Анқара давлат театрлари артистлари ҳам Коньяга келишди.
Фестивалнинг биринчи кунида иштирокчилар Туркия давлатининг асосчиси Камол Отатурк ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросимида иштирок этдилар.
Делегациямиз аъзолари Жалолиддин Румий ҳазратлари мақбараларини зиёрат қилишди.
Шундан сўнг Конья шаҳри театрида ижодий жамоалар ўзаро фикр алмашиб, ижодий ҳамкорликка келишишди.
Туркия телевидениеси, радио ва журналларда Ўзбекистонлик санъаткорларнинг ташрифи ҳақида кенг маълумотлар бериб борилмоқда.
Хусусан, Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг иштироки ҳақидаги мақолалар бир қатор журналларда нашр этилиб, унда ўзбек маданияти ва санъати ҳақида ҳам маълумотлар чоп этилган.
Туркияда ушбу фестивал ўн биринчи маротаба ўтказилаётган бўлсада, Ўзбекистон вакиллари унда илк марта иштирок этяпти.
Бугун 20 апрель кечаси Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтадиган “Минг нафас, бир овоз” 11–Ҳалқаро театрлар фестивалининг расмий тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.