“Hududgaz Samarqand ” ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган мурожаатларга эътибор беряптими?

Жорий йил октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабабли иссиқлик энергиясига бўлган талабнинг ортиши кузатилди. Натижада, Самарқанд шаҳридаги айрим маҳалаларда газ босимининг тушиб кетди.

Ушбу ҳолатлар ҳақида  “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Потребители Самарканда” гуруҳига Самарқанд шаҳар, Навоийшоҳ кўчасидаги ҳолат юзасидан Александра Симановская ва Самарқанд шаҳар, Ибн Холдун кўчасидаги ҳолат бўйича Дилора Мирзаеванинг қолдирган постлари қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган  мазкур мурожаатлар “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиалининг “Samarqandshahargaz” бўлими мутахассислари томонидан тезкорлик билан ўрганилиб, муаммо ижобий ҳал этилди.

 Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимида қатор ислоҳотлар амалга оширилди.

Яқиндан бошлаб Самарқандда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ташаббуси билан ижтимоий тармоқлардан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш механизми йўлган қўйилди ва бу ижобий самара бера бошлади. Кейинги 2 кун ичида ижтимоий тармоқлардан келиб тушган 10 га яқин мурожаат ижобий ҳал этилди. Жумладан, суюлтирилган газ бўйича тармоқлар орқали келиб тушган Самарқанд тумани Деҳнав маҳалласида яшовчи Маҳбуба Аҳмедова, Гулбоғ маҳалласида яшовчи Настя Бобожонова, Чоршанба маҳалласида яшовчи Алишер Ғофуровларнинг мурожаатлари ҳам қаноатлантирилди.

“Hududgaz Samarqand ” газ таъминоти филиали матбуот хизмати.