Ҳудудий бошқармага янги бошлиқ тайинланди

Беккулов Азамат Фарманович Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Азамат Беккулов бунгача Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий вакили вазифасида фаолият олиб борган.