Ҳукумат қарори билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари намунавий тузилмаси тасдиқланди: Тузилмада бир қатор ўзгаришлар бор

Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 18 мартдаги 380-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари намунавий тузилмаси тасдиқланди. Энди маҳаллада хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи маҳалла фуқаролар йиғини раисига бўйсунади.

Ундан ташқари бир неча ваколатларга эга «Маҳалла назорат гуруҳи» ҳам ташкил этилади. Ушбу гуруҳга ҳам МФЙ раиси раҳбарлик қилади.
Ҳоким ёрдамчиларига тўғридан тўғри раис раҳбарлик қилмаса-да, қарорда «Маҳалла назорат гуруҳи»нинг асосий вазифаси сифатида ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти устидан ҳам жамоатчилик назоратини амалга оширади.