Ички ишлар органлари ходимини уятли сўзлар билан ҳақорат қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2023 йил 12 февраль куни Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро М.А. Самарқанд шаҳридаги «Истиқлол» ресторанида овқатланиб, спиртли ичимлик таъсирида ресторанда жанжал кўтарган, ишчиларга куч ишлатишга уринган, шунингдек, ўз хизмат вазифасини бажараётган Д.Шодмоновнинг шаъни, қадр-қимматини камситиб, уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро М.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.