Ижарадаги уйда фоҳишахона очган аёл устидан жиноят иши очилди
- 18.04.2020 11:44
- 586
- Жиноят ва жазо
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Жиззах шаҳар, Иттифоқ маҳалласидаги 14-уйда ижарада истиқомат қилувчи, 1991 йилда туғилган аёл Х.М.нинг қўшмачилик фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Фуқаро Х.М. ижарадаги яшаш манзилида Амир Темур маҳалласида истиқомат қилувчи, 1995 йилда туғилган Қ.Ж. ҳамда Бунёд маҳалласида истиқомат қилувчи, 1996 йил туғилган С.У.ларни Шароф Рашидов тумани, Қораёнтоқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1986 йил туғилган аёл Э.С. билан яқин муносатга киришишларига шароит яратиб берган вақтда фош этилган.
Фоҳишахона сақлаб келган аёлдан далилий ашё сифатида 250 минг сўм пул ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.