Ижобий фикрлаш. Бу ишни ўрганиб бўладими?
Инсон ҳар доим ижобий фикр юритиш кераклиги илмий жиҳатдан исботланган. Яъни, бу оддий гап эмас, метафизика, ҳатто хурофот эмас.
Ижобий фикрлаш ҳаётингизни яхшилайди ва сизни ортиқча ташвишланишлар ёки руҳий тушкунликдан ҳимоя қилади.
Кузатув ва таҳлил қилиш орқали бу масалага алоҳида эътибор қаратган Гарвард университети ходимлари иш натижалари ижобий фикрлайдиган киши мавқеи, одамлар орасидаги муносабатлари ва ҳатто севимли машғулотлар каби турли соҳаларда муваффақиятга эришадилар, деган хулосага келди.
Бундан ташқари, "позитив" ҳолатдаги тана бахт гормонлари деб аталадиган эндорфин ва серотонин модалларини янада кўпроқ ишлаб чиқариши ҳам аниқланди.
Бу ўз навбатида стресс таъсирини бартараф этишга ёрдам беради. Хўш ижобий фикрлашни қандай ўрганиш керак?
1. Энг аввало, сиз оддий нарсалар учун ва доимий равишда миннатдор бўлишни ўрганишингиз керак.
2. Ўзингизга тўғри кўрсатмалар бера бошланг: "Мен қодир эмасман/ билмайман/, қила олмайман" деган сўзлар ўрнига "Мен қўлимдан келганини қиламан" иборасидан фойдаланинг.
3. Алоқа доирангизни ўзгартиринг. Агар сиз доим нолиб юрадиганлар ва мулоқот учун фақат ўзига қизиқарли мавзуларни танлаши туфайли бошқалар билан мулоқот қилиши қийин бўлган одамлар билан ўралган бўлсангиз, оптимистлар, яъни ижобий фикр юритадиган кишилар ижтимоий доирасига қараб йўл олинг.