Ижтимоий тармоқлардан келиб тушган хабарларга асосан ҳайдовчиларга чора кўрилди
- 25.01.2019 11:40
- 346
- Самарқанд
Ўтган ҳафта давомида Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жами бўлиб 35 та қоидабузарликлар билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, қоидабузарликлар ўз тасдиғини топди. Шулардан, 5 таси светофорнинг таъқиқловчи қизил чироғига риоя қилмаслик, 4 та ҳолатда қарама қарши ҳаракатланиш, 8 та ҳолат йўл белгиларига амал қилмаслик, 18 та холатда йўл чизиқларини босиб харакатланиш қодабузарликлари қайд этилган фото ва видео материаллар бўйича қоидабузар хайдовчиларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.
Бошқа ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизликларига лоқайд бўлмаганликлари учун ҳамшаҳарларимизга миннатдорчилик билдирамиз.
Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Буюк ёзувчилар ҳаётидан...
- 09/11, 16:04
- Ўқинг, қизиқ!
Юз йиллик масканда анъаналар ўзгармаган
- 09/11, 15:18
- Саломатлик
Аллергия: сабаб, оқибат ва давоси ҳақида
- 08/11, 20:24
- Саломатлик