Иллатнинг ўзи билан эмас, сабаби билан курашиш керак

Гап коррупция иллати ҳақида бормоқда.

Чунки порахўрлик ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган хавфли жиноий ҳодиса.

Бу ҳолат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.

Коррупция фуқаронинг давлат вакили билан маъмурий муносабатлари маъно-моҳиятини ўзгартиради ва жамият учун ҳам, давлат учун ҳам салбий оқибатларга сабаб бўлади. Чунки давлат органлари ходимлари моддий йўсинда ғайриқонуний фойда кўриш мақсадида ўз хизмат мавқеидан фойдаланишлари мумкин. Фақат уларгина коррупция фаолиятининг субъектлари ҳисобланиб, муносабатлар юзага келишига сабаб бўладиган қарорлар қабул қилиш ёки ҳаракатлар содир этиш учун ҳокимият ваколатига эга бўлади.

Бу иллатга қарши курашда нафақат давлат органлари, балки жамият ва умуман барча фуқароларимиз масъулдир.

Коррупцияга қарши курашда замонавий ахборот технологиялардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш, инсон омилисиз онлайн дастурларни ҳар бир соҳага жорий этиш ва адолатли ҳамда шаффоф тизимни яратиш зарур. Жумладан, статистика соҳасида коррупцияга қарши курашиш мақсадида барча фаолият турларини ахборот технологияларига ўтказиш бўйича зарур ишлар қилинган. 

Фазлуллоҳ Эшонқулов,

вилоят статистика бошқармаси бўлим бошлиғи.