Имтиҳонлар 3 сменада ўтказилиши режалаштирилмоқда. Рухсатномалар имтиҳон ўтказилиши куни аниқ бўлгандан кейин 10 кун олдин берилади

Диёрбек Қўчқоров, ДТМ бошқарма бошлиғи:

- Бу йилги абитериентлар сонидан (1,5 миллиондан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган) келиб чиқиб, имтиҳонлар 3 сменада ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Рухсатномлар имтиҳон ўтказилиши куни аниқ бўлгандан кейин 10 кун олдин берилади.

✏️ 1 миллион 270 минг абитуриентга смета қилинган. 840 та гуруҳ учун барча зарур ҳимоя воситалари тайёрланган.

🚌 Ҳудудлардан келадиган абитуриентлар учун шароит яратиш ишлари олиб борилмоқда. Транспорт вазирлиги билан абитуриентларни олиб келиб, яна яшаш жойларига етказиш бўйича ташкилий ишлар кўриб чиқилмоқда.

Бу ҳақда АОКА залида «2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари, таҳлил ва хулосалар» мавзусида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.