Индонезияда табий офатлар юз бермоқда: кўплаб қурбонлар бор
- 29.04.2019 10:51
- 77
- Хориж
Индонезиянинг Бенкули провинциясида жума кунидан бери тинимсиз ёғаётган ёмғирлар натижасида дарёлар ўзанидан чиқиб кетган ва аҳоли турар-жойларини сув босган. Бунинг натижасида эса 31 киши ҳалок бўлган, яна бир неча ўн киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда mk.ru хабар бераяпти.
Ҳозирги пайтда қутқарувчилар кенг кўламда иш олиб бормоқдалар. Аҳоли эса ҳалокат юз берган ҳудудлардан кўчирилмоқда.
"Ҳанузгача давом этаётган ёғингарчилик аҳолини қидирув-қутқарув ва кўчирув ишларини қийинлаштирмоқда" дейилади хабарда.