“Ингичка” вольфрам кони техноген чиқиндиларидан илк қимматбаҳо маҳсулот олинди

Бугунги кунда Олмалиқ кон-металлургия комбинати йиллар давомида тўпланган техноген чиқиндиларни қайта ишлаш масаласи тез тез тилга олинмоқда.

Самарқанд вилоятида жойлашган “Ингичка” кони жорий йилда “Олмалиқ КМК” АЖ тасарруфига ўтказилган.

“Ингичка” вольфрам конининг техноген чиқиндиларини қайта ишлаш ва вольфрам концентратини ажратиб олиш ҳисобига янги турдаги юқори қўшилган қийматли экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Жумладан, куни кеча “Ингичка” конидан илк вольфрам маҳсулоти олинишига эришилди.

“Ингичка” конининг техноген чиқиндиларини қайта ишлаш эвазига йилига 100 тонна вольфрам олинади.