Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Сунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди
Маслаҳат кенгаши Сунъий интеллект бўйича миллий стратегиямизни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш жараёнида жамоатчилик фикрини ўрганиши кўзда тутилган. Унга вазир маслаҳатчиси Бобур Раҳимов бошчилик қилмоқда.
Кенгаш доирасида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда амалий тажрибалар ўтказиш ва уларни имкон қадар қисқа вақт ичида мамлакат иқтисодиётига татбиқ этиш учун тадқиқотчиларни компаниялар билан бирлаштирадиган ишчи гуруҳлар тузилади.
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов эса Кенгашининг фахрий раиси ҳисобланади.
Кенгаш ишида хусусий сектор, илмий ва эксперт доиралари, оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари, таниқли жамоат арбоблари ихтиёрий равишда иштирок этишлари мумкин бўлади.
Мазкур кенгашнинг фаолиятига қизиқиш билдирганлар uzaicouncil@gmail.com электрон почтаси ёки https://instagram.com/aicounci... инстаграм саҳифаси орқали ўз таклифларини ёзиб қолдиришлари мумкин, дейилади Инновацион ривожланиш вазирлиги хабарида.