Инсон аралашувидан олдин мева ва сабзавотлар қандай кўринишга эга эди?

Тарвуз, бақлажон ва бошқалар...

Инсон нафақат уй ҳайвонларини хонакилаштирди, балки биз истеъмол қилиб келадиган сабзавот ва мевалар ҳам бир вақтлар ёввойи ва бошқача кўринишга эга бўлган экан. 

Инсоният 100 йиллар давомида помидор, олма ва бошқа мева-сабзавотларни каттароқ, серсув ва мазали бўлиши учун турли навларни етиштириб ва такомиллаштириб келмоқда.

Мана, инсон қўли теккунга қадар мевалар қандай кўринишга эга эди. 

XVII аср рассоми Жованни Стэнчининг чизган мана бу расмда тарвуз биз кўришга одатланиб қолганимиздан анча фарқ қилади. У яшил билан ажратилган олтита каржга бўлинган. Бир кўришда тарвуз шунчаки пишмаган деб тахмин қилиш мумкин, лекин расмда ифодаланган қора уруғлар бу тахминни рад этади.

Энди эса тарвуз яхлит ширин эт ҳисобланади. Тадқиқотчилар селекция ёрдамида унинг ейилмайдиган томирлардан қутулишга муваффақ бўлишди.

Банан


Биринчи бананлар камида 7000 йил олдин етиштирилган. Папуа Янги Гвинеяда улар ҳатто 10 000 йил олдин етиштирилган бўлиши мумкин. Шунингдек, бананлар Жануби-Шарқий Осиёда ҳам ўсган. Замонавий бананлар иккита ёввойи Musa acuminata и Musa balbisiana навлардан келиб чиқади, фотосуратдаги мана бу навнинг катта, қаттиқ данаклари бўлган.

Меванинг биз ҳозирда севиб истеъмол қиладиган гибридлангани қулай шаклга эга ва унинг пўчоғини олиб ташлаш осон. Агар аждоди билан солиштирадиган бўлсак, мевада жуда кичик кўринмас уруғлар бор, таъми яхшироқ ва у фақат озуқавий моддалар билан бойитилган.

Бақлажон


Ўз тарихи давомида бақлажонлар ҳар хил шакл ва рангларда ўстирилган: оқ, ҳаворанг, бинафша ва сариқ (расмда бўлгани каби). Биринчи бақлажонлар Хитойда етиштирилган ва дастлабки турларида тиканлар бўлган.

Замонавий наслчилик бизни ўсимликдаги тиканлар ва улар билан боғлиқ қийинчиликлардан халос этиб, бизга кўпгина озиқ-овқат дўконларида топиладиган таниш чўзинчоқ тўқ бинафшаранг сабзавотни берди.

Сабзи


Сабзи ҳақидаги дастлабки маълумотлар 10-асрдаги Форс ва Кичик Осиё каби минтақаларга тўғри келади. Асл сабзи бинафша ёки оқ рангга эга бўлиб, илдизи ингичка ва сершох бўлган. Деҳқонлар юпқа илдизлардан серсув сабзавотни етиштиришга муваффақ бўлишган ва пигментини сариқ рангга ўзгартирган барчамизга таниш сабзи келиб чиққан.

Маккажўхори 

Селектив наслчиликнинг ёрқин мисолларидан бири Шимолий Америка маккажўхориси бўлиб, у ейилиши зўрға мумкин бўлган теосинте ўсимлигидан етиштирилган. Милоддан аввалги 7000 йилда ёввойи маккажўхори хом картошка каби қуруқ бўлган.

Бугунги кунда маккажўхори аввалгидан 1000 марта каттароқ бўлиб уни ўстириш ва тозалаш осон. Замонавий сўталарда шакар миқдори 6,6 фоизни ташкил қилади, ёввойи маккажўхорида бу кўрсаткич 1,9 фоиз бўлган. Ушбу ўзгаришлар тахминан ярми XV асрдан, яъни европалик кўчманчилар ҳосилни етиштиришни бошлаган пайтдан бери содир бўла бошлаган.