Инсон қалбини жунбушга келтирадиган ёдгорликлар

Дунёда одамлар ҳар куни ёнидан ўтиб кетадиган ва уларга аҳамият бермайдиган миллионлаб ҳайкал ва ёдгорликлар бор. Бироқ, тарихи билан танишгандан сўнг, инсон қалбида абадий из қолдирадиган ёдгорликлар ҳам талайгина.
AdMe.ru сайти сизни қуролли тўқнашувлар қурбонларига бағишланган ёдгорликларнинг баъзилари билан таништириб ўтишга қарор қилди.

Хотин қишлоғидаги ёдгорлик. Беларусь

11 памятников, которые заглядывают прямо в душу

1943 йил 22 мартда Вермахт офицерини ўлдирган партизанларга бошпана бергани учун жазолаш отряди томонидан қасос сифатида Хотин қишлоғининг 149 аҳолиси омборхонага киргизиб, ёқиб юборилган. Ёнаётган бинодан югуриб чиққанлар дарҳол отиб ташланган.
Вайрон қилинган қишлоқ жойида 1969 йилда тинч аҳоли хотирасига бағишлаб ёдгорлик ўрнатилди.

Дунай қирғоғидаги пойабзаллар. Будапешт, Венгрия.

11 памятников, которые заглядывают прямо в душу

1944-1945 йилларда Венгрия фашистлар партияси аъзолари Дунай дарёси қирғоғида бир неча минг кишини отиб ташлади. Ўқларни тежаш мақсадида улар 50-60 кишини бир-бирига боғлаган, биринчисига ўқ узилгач, у йиқилиб қолганларни ўзи билан тортиб кетган. Кейинчалик уларни сотиш учун отиб ташланадиганларга пойабзалларни ечиш мажбур қилинган.
Ҳалок бўлганлар хотирасига дарё қирғоғида 60 жуфт эркаклар, аёллар ва болалар темир пойабзали ўрнатилган.

82 та болага бағишланган ёдгорлик. Лидице, Чехия.

11 памятников, которые заглядывают прямо в душу

1942 йил 10 июнда Прага яқинида жойлашган Лидице қишлоғи аҳолиси немис зобитининг ҳаётига суиқасд қилган партизанларни яширишда гумон қилинганлиги сабаб немис қўшинлари томонидан бутунлай йўқ қилинди. Қишлоқнинг барча аҳолиси, шу жумладан 1 ёшдан ошган болалар отиб ўлдирилган ёки концлагерларга олиб кетилган.

“Иккинчи жаҳон урушидаги аёллар” ёдгорлиги. Лондон, Буюк Британия

11 памятников, которые заглядывают прямо в душу

2005 йилда Буюк Британия пойтахти марказида Иккинчи жаҳон уруши аёлларига бағишланган ёдгорлик очилган. Қора тошдан ясалган тахтада 17 хил кийим “осилган”, улар орасида ҳамшира кийими, ҳарбий форма, пайвандчи ва уруш пайтида аёллар ўзлаштирган кўплаб касбларни акс эттирувчи кийимлар мужассамланган.

Урушларда ҳалок бўлган ҳайвонлар ёдгорлиги. Лондон, Буюк Британия

11 памятников, которые заглядывают прямо в душу

Лондоннинг Гайд паркидан унчалик узоқ бўлмаган жойда, Ердаги барча қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлган ҳайвонларга бағишланган ғайриоддий ёдгорлик мавжуд. Ёдгорликнинг деворга ўтиш жойига иккита юкланган хачир тасвирланган, ундан олдинроқда девор орқасида бронза от ва ит ўз эгасини кутиб орқасига қараб турибди. Ушбу ёдгорлик деярли 1,5 миллион фунтни хайрия қилган шахслар маблағлари ҳисобидан яратилган.

“Чоҳ” ёдгорлиги. Минск, Беларусь


1942 йил 2 мартда немис аскарлари Минскдаги Мельникайте кўчасидаги геттода сақланган 5 мингга яқин одамни отиб ташлади. Ушбу воқеа хотирасига бағишлаб 2000 йилда воқеа содир бўлган жойда чуқурга тушаётган бир неча ўнлаб одамлардан иборат “Сўнгги йўл” ҳайкалтарошлик композицияси ўрнатилди. Холокост қурбонларининг барчасига бағишланган ёдгорликни ўрнатиш ишлари қўлда бажарилган ва уни яратишга 8 йил вақт кетди.

Болалар тинчлиги ёдгорлиги. Хиросима, Япония.

1945 йил 6 августда 2 ёшли Садако Сасаки ўз уйида эди. У Америка томонидан уюштирилган Хиросима ва Нагасаки бомбардимони куни эмас, 10 йилдан сўнг радиация таъсиридан келиб чиққан лейкемиядан вафот этди. Ўлимидан олдин у агар 1000 та қоғоз турнақуш ясаса, истаклари амалга ошиши тўғрисидаги афсонани билиб олди. Садако ўзига ҳаёт сўради.
Тепасида катта қоғозли турнақуш ўрнатилган Садаконинг ёдгорлиги Хиросима ва Нагасакининг бомбардимондан ҳалок бўлган ва азоб чеккан болаларига бағишланган.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.