Инсон қайси тана аъзосисиз яшаши мумкин?

Ҳар хил ҳолатлар туфайли инсон ўз танасининг бирор бир қисмини йўқотишига тўғри келади. Масалан, фрезерчи ва токарлар бармоқлари кесилиши мумкин, қишки балиқ овловчилари оёқларини музлатиб қўйишади.

Ернинг тахминан ҳар икки юзинчи кишиси ҳатто шифокорлар унинг инсон танасига эҳтиёж йўқ деб ҳисоблайдиган ва олиб ташланмаса даҳшатли инфекцияларга олиб келиши мумкин бўладиган кўричакни ёки иммун тизимининг асосий қуроли бўлган лимфоцитлар ишлаб чиқарадиган талоқни олиб ташлаш учун жарроҳ пичоғи остига ётади.

Албатта, танадаги баъзи аъзоларнинг йўқотилиши ҳаёт сифатига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Бироқ шундай аъзолар борки, уларсиз тамоман беташвиш яшаш мумкин. Ҳайратланарлиси, инсон жуфт бўлмаган (тоқ) бўлган муҳим вазифаларни бажарадиган ва кундалик ҳаётни қувватлайдиган ички аъзоларсиз ҳам яшаши мумкин.
Замонавий тиббиётнинг ривожланиш даражаси ҳатто баъзи аъзолар вазифаларини қисман қоплашга имкон беради.

Ўт пуфаги

Изображение: © Shutterstock

Ўт пуфаги кичкинагина қоп шаклидаги орган бўлиб, у жигардан ёғли овқатларни ҳазм қилиш учун ишлатиладиган сафро тўплаш вазифасини бажаради. Ўт пуфагида тошлар пайдо бўлади, улар катталашиб кетгач, қавариқ олиб ташланади. Операциядан сўнг маълум бир парҳезга риоя қилиш лозим.

Бўйраклар

Изображение: © Shutterstock

Бўйраклар қонни фильтрлайди, сув, кислота-ишқор мувозанатини сақлайди ва қон босимини тартибга солиш учун гормонлар ишлаб чиқаришда муҳим роль ўйнайди. Улар танадаги фойдали моддаларни сақлаб қолиш ва “кераксиз”ларидан халос қилиш учун “элак”ка айланади. Аъзо қўшалоқ бўлишига қарамай, инсон битта бўйрак билан яшаши мумкин. Иккала бўйрак бўлмаса, инсон ҳаёти диализ томонидан қўллаб-қувватланади. Тадқиқотлар 20 ёшли бемор диализ ёрдамида 16-18 йил, 60 ёшли бемор тахминан 5 йил атрофида умр кўришини кўрсатди.

Ўпкалар

Изображение: © Shutterstock

Ўпканинг вазифаси биз ҳаво билан нафас оладиган кислородни қонга ўтказиб бериш ва танадан карбонат ангридридни чиқаришдан иборат. Икки ўпка ҳам бир бирига ўхшашдир, шунинг учун улардан бирини олиб ташлаш жиддий оқибатларни келтириб чиқармайди.

Йўғон ичак

Изображение: © Shutterstock

Овқат қизилўнгач, ошқозон ва ингичка ичак орқали ўтгандан сўнг йўғон ичакка боради. Бу вақтга келиб барча озиқ моддалар деярли сўрилади. Йўғон ичак қаттиқ чиқиндиларни шакллантириш ва итариб чиқаришга ёрдам беради, айнан шу уни жуда муҳим аъзога айлантиради, бироқ тиббий технология ва жарроҳлик соҳасидаги ютуқлар одамлар бу аъзосиз яшаши мумкинлигини кўрсатди.

Ошқозон

Изображение: © Shutterstock

Саратоннинг баъзи турлари ва ирсий касалликлар одамга ҳаёт ёки ошқозон билан хайрлашиш танловини тақдим этиши мумкин. Киши ошқозонсиз яшаш мумкин эмас дерсиз, бироқ бу сохта тушунча. Операция пайтида қизилўнгач тўғридан-тўғри ингичка ичакка уланади. Овқат ҳазм қилиш тракти узунлигининг қисқариши туфайли рационда бир қатор ўзига хос талаблар пайдо бўлади, лекин умуман олганда, одам қаттиқ овқатни ўзлаштириш ва ҳазм қилиш қобилиятини йўқотмайди.

Қалқонсимон без

Изображение: © Shutterstock

Қалқонсимон без метаболизмни тартибга солувчи гормонлар ишлаб чиқариш учун жавобгардир. Шу тарзда у инсон танасининг деярли барча аъзоларига таъсир қилади. Лекин зарур бўлиб қолса, керакли гормонларни мунтазам инъекция қилиш билан алмаштириб, уни ҳам олиб ташлаш мумкин.

Кўзлар

Фото: © Shutterstock

Одамлар кўзларнинг мавжудлигини шубҳасиз ҳақиқат деб билади. Баъзилар жароҳат ёки саратон туфайли бир ёки иккала кўзидан айрилиши мумкин. Баъзида эса одам кўзсиз туғилади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.