Интернетдаги IMHO, LOL, AKA ва бошқа қисқартмалар нимани англатади?

Бугун биз кундалик нутқимизда (аниқроғи ёзишмаларимизда) мустаҳкам ўрнашиб олган қисқартмалар ва уларнинг маъноси ҳақида ҳақида гаплашамиз. Агар сиз улардан баъзиларининг тарихини ва маъносини тушуниб олмоқчи бўлсангиз, бу жуда қизиқ.

ЛОЛ (LOL)

Ушбу ибора доимо дўстона мулоқот ёки фикр алмашиш пайтидаги матнли хабарларда учрайди. ЛОЛ – “Laughing out loud” иборасининг қисқартмаси бўлиб “баланд овозда кулиш” деган маънони англатади.

Қисқартма салбий маънога эга эмас ва суҳбатдошингиз шунчаки ҳозиргина ўқиган нарсасига кулгили муносабатда бўлаётганини баён қилади. Масалан, бирор бир форумда сиз “Ҳамма ақлли мутахассислар шу ерда эканку, ЛОЛ!” деган иборани ўқишингиз мумкин. Умуман олганда, агар шарҳда бу қисқартма мавжуд бўлса, уни ёзган одам кўтаринки кайфиятда бўлган бўлади.

ИМҲО (IMHO)

Форумлар ва ижтимоий тармоқлар тилида кенг тарқалган бирикма кўпинча постлар ёки видеоларга шарҳ сифатида топилади. Бу ибора “In My Humble Opinion” — IMHO қисқартмасидан келиб чиққан ва “менинг камтарона фикримча...” деб таржима қилинади.

Мунозараларда одамлар гапирадиган ҳар қандай масала ҳақида гап кетганда, ИМҲО деб бошлаган одам ўзини мутахассис деб даъво қилмасдан фақат шахсий фикрини билдираётган бўлади. Шунинг учун ҳеч ким уни нотўғриликда айбламайди ёки ундан факт манбасини кўрсатишни талаб қилмайди. Суҳбат иштирокчиси масала бўйича шунчаки ўз фикрини ифода этади ва ИМҲО уни тажовузкор ҳужумлардан ҳимоя қилади.

АКА (AKA)


Бу одамнинг иккинчи исмини, яъни Интернетдаги тахаллусини англатади.  АКА қисқартмаси  “Also known as” иборадан келиб чиқиб, инглиз тилидан "У шу ном билан ҳам машҳур" деб таржима қилинади. Масалан, "Петя АКА Телба Петр” ёзилган бўлса, бу Петянинг ижтимоий тармоқдаги тахаллуси “Телба Петр” бўлишини билдиради. Одатда Репперлар ўзларини мавқеини таъкидлаб, иккинчи ва учинчи номларни олишни яхши кўришади.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.