Интернетнинг оғирлиги қанча?

Интернетни “тарозига солиш” мумкин, деган фикр ҳазилга ўхшайди, лекин олимлар анчадан бери бу масалага ҳам жиддий ёндашиб келмоқда.

Рақамли дунё микроскопик бўлса-да, маълумотларнинг жисмоний ҳажми ўлчанадиган массага эга эканлиги аниқланди.

Физикларнинг тушунтиришича, қурилмалардаги ахборотнинг оғирлиги маълумотларни сақлайдиган электронлар билан боғлиқ, ҳар бир бит (1/8 байт) электронлар ҳолати ўзгаришини ифодалайди, шу сабабли масса ҳам ўзгаради.

Тадқиқотчилар интернетдаги барча маълумотларнинг оғирлиги ақлбовар қилмайдиган даражадаги битта кичик олма оғирлиги билан тенг эканлигини аниқлашди.

Ҳар куни ахборот ҳажми ўсиб бораётган бўлса-да, олимлар унинг жисмоний оғирлиги деярли ўзгармаётганлигини таъкидлайди. Интернет бутун дунё бўйлаб серверларда сақланади, бу серверларнинг ҳар бири триллионлаб битларни ўз ичига олади. Маълумотларнинг умумий массаси эса аҳамиятсиз бўлиб қолмоқда.

Физика мутахассисларининг таъкидлашича, бу ерда муҳимроқ нарса вазн эмас, балки тармоқ истеъмол қилинадиган энергиядир. Маълумотлар марказлари баъзи мамлакатлар сарф қиладиганидан кўра кўпроқ электр энергиясини истеъмол қилади.

Айнан серверларни совутиш, маълумотларни узатиш ва ускуналарни ишлатиш учун керак бўладиган энергия интернетни маъжозий маънода “оғир” қилади. Агар барча маълумотларни бир жойда тўплаш мумкин бўлса, у бир неча граммни ташкил этади. Лекин уни қўллаб-қувватловчи инфратузилманинг оғирлиги миллионлаб тоннадан иборат.

Баъзи тадқиқотчилар ўсиб бораётган, ривожланаётган ва кўпроқ ресурс талаб қиладиган интернетни тирик организм билан солиштиришади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, маълумотларнинг ўзи деярли вазнсиздир. Аммо уни сақлайдиган қурилмалар жуда катта энергия талаб қилади.

Баъзи олимларнинг фикрича, келажакда маълумотлар янада енгилроқ бўлиши мумкин. Янги сақлаш технологиялари маълумотлар зичлигини оширган ҳолда камроқ энергия сарфлайди. Ҳозирча интернет улкан ресурсларни талаб қилувчи улкан тизим бўлиб қолмоқда, унинг “оғирлиги» эса ҳақиқий қийматдан кўра кўпроқ истиорага ўхшайди.

Рақамли дунё тош босишининг ўзи ҳайратланарли. У бизга ҳатто виртуал реаллик ҳам физика қонунларига асосланганлигини эслатади. Ҳатто олма шаклида бўлса ҳам.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.