Инвестиция мажбуриятини бажармаган тадбиркордан ер олиб қўйилади
Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 17-сессияси қарорида келтирилган эди.
Кенгаш қарори билан инвестиция лойиҳалари бўйича тармоқ жадвалларини пухта ишлаб чиқиш, бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, ишга тушириш ва улардан фойдаланиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилмаган 5 та тадбиркорга ажратилган ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Шунингдек, лойиҳа ташаббускорлари томонидан ажратилган ер участкалари белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонун талабларига асосан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимининг ер билан боғлиқ 5 та қарори бекор қилинди.