Иқлим сайёравий миқёсда ўзгармоқда, музликлар учун курашда мағлуб бўлдик

Тоғ чўққиларидан океан тубига қадар... Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг йиллик ҳисоботига кўра, иқлим бутун сайёрада ўзгаришда давом этмоқда. Сўнгги саккиз йил метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлди.

Антарктикадаги денгиз музлари даражаси рекорд даражага тушди ва музликлар эриши мисли кўрилмаган тезликка етди.

"Афсуски, биз музликлар учун курашда мағлуб бўлдик, чунки карбонат ангидрид гази аллақачон юқори концентрацияга етди. Денгиз сатҳининг кўтарилиши кейинги минг йил давом этиши мумкин, худди шу музликлар эриши билан рўй беради", дейди Euronews мухбирига Бутунжаҳон метеорология ташкилоти бош котиби Петтери Таалас.

Европа 2022 йилда музликларнинг эриши бўйича рекордларни янгилади. Швейцариядаги музликлар ҳажми 6 фоизга камайди.

Лондонда иқлим фаоллари, жумладан, «Extinction Rebellion» ("Йўқ бўлувчилар исёни”) гуруҳи вакиллари тўрт кунлик норозилик намойиши ўтказишди. У 22 апрелда нишонланадиган Ер кунига бағишланди. Экологик фаоллар нефть ва газ қазиб чиқаришни кенгайтиришга қарши.

Намойишчилар қироллик ҳукумати иқлим фалокатининг тўла масштабли олдини олиш учун зарур чораларни кўрмаётганини айтишмоқда.