Ироқ ташқи ишлар вазири мамлакатда ИД жангарилари фаоллашганини маълум қилди
- 27.11.2020 08:00
- 52
- Хориж
“Ислом Давлати” (ИД) террорчилик ташкилоти (Ўзбекистонда тақиқланган) Ироқ ҳудудида яна фаоллашди. Бу ҳақда 26 ноябрь куни Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Хусейн РИА Новости нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Афсуски, ИД террорчилик ташкилоти мавжуд ва сўнгги бир неча ойдан буён фаоллашди. Биздаги маълумотларга кўра, ташкилот гуруҳлари Анбар, Киркук, Дияла ва Найнава вилоятининг айрим ҳудудларида жойлашган”, деб маълум қилди вазир.
“Бизда ҳибсга олинган турли фуқароликка эга ИД аъзолари бор”, таъкидлади у. Хусейн сўзларига кўра, Ироқ ҳукумати Ғарбий Европа давлатлари билан ИД аъзолигига қўшилиб, мамлакатда қўпорувчилик ҳаракатлари уюштирган фуқаролари тўғрисида мулоқот олиб бормоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа