Суриядаги ИШИД етакчиси йўқ қилингани айтилмоқда
Туркия разведкаси шанба куни Сурияда “Исломий давлат” террорчилик гуруҳи етакчиси Абу ал-Ҳусайн ал-Қурайшийни ўлдирди. Бу ҳақда якшанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған TRT Turk телеканали эфирида маълум қилган.
"Туркия миллий разведкаси ИШИД етакчиси Абу ал-Ҳусайн ал-Қурайший узоқ вақтдан бери кузатиб келмоқда. Бу шахс кеча Сурияда Туркия разведкаси томонидан ўтказилган операция натижасида йўқ қилинди", - деган Эрдўған.
У, шунингдек, Туркия террор ташкилотларига “бир-биридан фарқидан қатъи назар” қарши курашишда давом этишини билдирган.
Ўтган йилнинг 30 ноябрь куни мазкур етакчининг укаси ўлдирилгани эълон қилинганди. Пентагон Сурияда ИШИДнинг собиқ етакчиси, кичик Қурайший йўқ қилинганини эълон қилган эди. АҚШ ҳарбий департаменти баёнотида айтилишича, у Туркия назоратидаги Сурия эркин армияси ҳарбийлари томонидан мамлакат жанубида олиб борилган операция натижасида йўқ қилинган.