Исаак Ньютон: "Самовий жисмлар ҳаракатини ҳисоблай олдим, лекин оломоннинг ақлдан озишини эмас"
Инглиз олими Исаак Ньютоннинг бошига олма тушгани, шундан сўнг у бутун дунё тортишиш қонунини кашф этгани тарихини кўпчилик билади. Аммо умрининг охирида у молиявий пирамида қурбонига айланганини-чи?
1720 йилда Лондон ўз жонига қасд қилиш тўлқинига дучор бўлди - умидсизликка тушган одамлар ўзини ўлдира бошлашди, яшаш учун ҳеч қандай восита йўқ. Бунга дунёдаги биринчи молиявий пирамидалардан бири - Жанубий денгиз компанияси "пуфаги" ёрилиши сабаб бўлган.
Компания инвесторларни Лотин Америкаси қуллари, олтинларидан бойлик орттиришига ишонтирди ва ўз манфаати учун парламентга пора бериб, қимматли қоғозлар нархини кўтариш учун айёр схемаларни ўйлаб топди. Ҳатто қирол ва буюк олим Исаак Ньютон ҳам қармоққа илиниб, корхонага сармоя киритди. Бироқ машҳурлик компанияни инқироздан қутқара олмади, унинг қарзларини Британия расмийлари ҳамон тўлаб келмоқда.
Шундай қилиб, Ньютон тарихдаги энг машҳур молиявий пирамида схемаларидан бири – Жанубий денгиз компаниясининг акцияларига катта миқдорда сармоя киритиб, давомли оғир вазиятга тушиб қолади.
Бу қарор Ньютоннинг бойлигининг катта қисмини йўқотишига олиб келди. Баъзи манбаларга кўра, у ўша вақт учун катта сумма - тахминан 20минг фунт-стерлинг йўқотган. Айтилишича, ушбу тажриба Ньютонни молия ва инвестиция соҳасида янги назарияларни ишлаб чиқишга ундаган.
Ўз йўқотишларини баҳолар экан, Ньютон шундай иборани айтади: "Мен самовий жисмлар ҳаракатини ҳисоблай олдим, лекин оломоннинг ақлдан озишини эмас".
Г.Холдорова тайёрлади.