Ишчига ҳам, иш берувчига ҳам ёрдам бериляпти
“Камбағалликдан фаровонлик” сари дастури доирасида яратилаётган шароитлар туфайли вилоят прокуратураси вакиллари томонидан ижтимоий реестрга киритилган оилалар шароити ўрганилиб, уларга зарур бўлган ёрдам фаолияти ўрганилди.
Пайариқ туманида яшовчи Чинора Кулбекова 2026 йил ўтказилган хатлов давомида ижтимоий реестрга киритилган эди. Мутасаддилар томонидан суҳбат давомида унинг қайси йўналишда даромад топиш мумкинлиги ўрганилди ва рўзғорини яхшилаш, яъни чорва сотиб олиш учун 20 миллион сўм миқдорида кредит ажратилиши белгиланди.
- Кредитни тўлаш учун Чинора Кулбекова тумандаги паррандачилик корхонасига ишга жойлаштирилди, - дейди АТ “Халқ банки” вилоят минтақавий марказ раҳбари ўринбосари Зилола Гаффарова. – Эндиликда у крдетини тўлаш учун молиявий муаммоларга дуч келмайди, чорва эса рўзғорига қўшимча даромад ҳисобланади. У ишга жойлашган паррандачилик корхонаси раҳбари Шоҳрух Маҳмудовга ижтимоий реестрда турган оила аъзоларини ишга қабул қилгани ҳамда уларни доимий иш билан таъминлагани учун 50 миллион сўм миқдорда имтиёзли кредит ажратилди. Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича тегишли қонуний асосларга кўра, эндиликда тадбиркор уларни иш билан таъминлабгина қолмай, уларга бу фаолиятни ўргатиб, агар истак бўлса, келгусида шу йўналишда иш бошлашларига ҳам кўмак беради.
Айни кунларда Пайариқ туманида 30 га яқин аҳоли шу тартибда иш билан таъминланди. Аҳолини камбағалликдан чиқариш учун тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратилиши ва шартномалар имзоланиши шундоғам қийин аҳволда қолган фуқароларга ўз молиявий шароитларини яхшилаб олиш имконини беради.