Иштихон шаҳарчаси чиқиндилардан тозаланди
- 18.08.2019 11:10
- 164
- Самарқанд
Сайтимизда “Чиқиндига тўлган” шаҳарча ёхуд Иштихондаги ноқонуний савдо сотиқнинг авж олгани хусусида» номли танқидий мақола берилган эди. Ушбу мақолага муносабат билдирилди. Бу ҳақда “Иштихон овози” газетаси хабар бермоқда.
Мақолада асосан Иштихон шаҳридаги марказий кўчаларда ноқонуний савдо расталари ташкил этилгани, тарвуз-қовун, яхна ичимликлар савдоси йўлга қўйилгани, бу ўз навбатида транспорт тирбандликлари ва ён-атрофда антисанитария ҳолатлари юзага келишига сабаб бўлаётганлиги танқид қилинган.
Ниҳоят бу муаммо туман Давлат солиқ инспекцияси мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўрганилиб, салбий ҳолатларга барҳам берилди. Йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган савдо расталари деҳқон бозори ҳудудига киритилди. Атроф чиқиндилардан тозаланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа